Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ОИТСни олдини олиш, даволаш ва парвариш қилиш” мавзусида семинар ташкил этилди


Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги “Chehra palas” меҳмонхонаси мажлислар залида “Чегара билмас шифокорлар” ХМТнинг (Нидерландия) Ўзбекистондаги филиали томонидан Сирдарё вилояти тиббиёт соҳаси мутахассислари (шифокор ва ҳамширалар) иштирокида “ОИТСни олдини олиш, даволаш ва парвариш қилиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда “Чегара билмас шифокорлар” ХМТнинг (Нидерландия) Ўзбекистондаги филиали раҳбари Андреа Фиори ва филиалнинг бошқа мутахассислари иштирок этишиб, ОИТСни олдини олиш борасида иштирокчиларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Тадбир жараёнида тиббиёт соҳаси мутахассислари томонидан берилган саволларга филиал ходимлари томонидан жавоблар берилди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев кузатувчи сифатида иштирок этди.


Сирдарё  вилоят  адлия  бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими