Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Сайёр қабуллар – мурожаатлар билан ишлашнинг энг самарали усули


Фуқароларни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солаётган муаммоларга хуқуқий ечим топишда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. А. Шайжигитов томонидан Гулистон тумани “Ишонч” маҳалласида истиқомат қилувчилар учун ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда 15 нафар фуқародан мурожаат келиб тушди.
Тадбир давомида фуқаро Қ. Маматовга сервитут ҳуқуқи, Х. Садриддиновага ногиронлик нафақасига чиқиш, Р. Холбековага фарзандларни васийликка олиш тартиби юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шунингдек, Б.Мирзавалиеванинг мерос масаласида, М. Ахмедованинг ўзи яшаб турган уй-жой ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари Гулистон туман адлия бўлимининг иш юритувига олинди.

Бундан ташқари, мурожаатчиларга банкдан кредит олиш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш каби масалаларда тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими