Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди


Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган режа асосида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда. Ушбу ўқувлар маҳалла ходимлари, раисларининг ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, касбга йўналтириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоат назоратини олиб бориш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги малакасини, касбий-бошқарув кўникмаларини ҳамда ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Малака ошириш курсида Гулистон шаҳар адлия бўлими бош  маслаҳатчиси Бобур Донаев маъруза билан иштирок этиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқишга доир қонунчилик юзасидан батафсил маълумот берди.

Мулоқот давомида янги қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида, айниқса, бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири - “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ишсиз ёшларнинг муаммоларини ўрганиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бахс-мунозарага бой ушбу тадбирда тингловчиларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими