Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

24 йилда ўз уйига эгалик ҳуқуқини олди


Фуқаро З. Очилова 24 йилдирки, Янгиер шаҳар “Давлатобод” маҳалласида истиқомат қилади.  Аммо шу йиллар оралиғида у ўз уйига эгалик қилиш ҳуқуқини олмаган.

З.Очилова 1997 йилда Янгиер шаҳар “Давлатобод” маҳалласи “Талабалар” кўчаси 11-уй 55-хонадонни С.Темиргалиевадан оғзаки келишувга кўра сотиб олиб, оила аъзолари билан биргаликда яшаб келмоқда. С.Темиргалиева уйни сотганидан кейин уйдан чиқиб кетган ва ҳозирда  қаердалиги номаълум. Шу боис З.Очилова шу вақтга қадар яшаб турган хонадонини ўз номига расмийлаштира олмади.

Ҳар бир муаммонинг калити, ҳуқуқий ечими бор. З.Очилова адлиянинг маслаҳати ва ҳуқуқий кўмагига таянди, бу борада амалий ёрдам сўраб Янгиер шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат бўлим иш юритувига олиниб, зарур ҳужжатлар тўпланди.

Ўрганиш давомида З. Очилова оила аъзолари билан биргаликда “Давлатобод” маҳалла фуқарролар йиғини, “Талабалар” кўчаси 11-уй 5-хонадонда 1997 йилдан буён яшаб келаётганлиги, солиқ ва коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётганлиги, ўтган давр мобайнида мазкур уй-жой бўйича низо келиб чиқмаганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси 1-қисмида Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан З. Очилованинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар, қайд этилган қонун талабларидан келиб чиқиб мазкур ариза асосли деб топилиб, Гулистон туманлараро суди томонидан Янгиер шаҳар “Давлатобод” маҳалла фуқарролар йиғини, “Талабалар” кўчаси 11-уй 5-хонадонга нисбатан З. Очилованинг эгалик ҳуқуқи белгиланди.

Ҳа, энди ҳавотирга ўрин йўқ. З.Очилова 25 йил яшаб келган уйига эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланди, адлия аралашуви билан уй-жой ҳужжатлари қонуний расмийлаштирилди.

Лазиз Худойқулов,

Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи