Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Коррупцияга қарши курашиш - долазарб вазифа


Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Шундай экан, коррупцияга қарши курашиш асосий вазифаларимиздан бири бўлмоғи лозим.

Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан Гулистон давлат университетининг Педагогика факультетида  ташкил қилинган ҳуқуқий тарғибот тадбирида мавзу доирасида сўз борди.
Таъкидланганидек, олий таълимни тубдан модернизация қилиш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлашдек эзгу мақсадга соҳада коррупция иллатига барҳам бермасдан туриб эришиб бўлмайди. Таълим тизимининг коррупциялашуви нафақат рақобатбардош кадрлар тайёрлаш имконини йўққа чиқаради, балки бутун жамиятда ҳақиқат, адолат ва қонунийлик каби инсонпарварлик тамойилларига путур етказади, турли соҳа ва тармоқларнинг ҳам издан чиқишига олиб келади.

Тадбир давомида йиғилганларга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, унга чек қўйиш, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги аниқ ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир мобайнида педагог ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида меҳнат қонунчилиги ва янги қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди. 

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими