Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сирдарё вилояти Интеллектуал мулк ҳимояси маркази, Янгиер шаҳар Адлия бўлими ва Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда


Сирдарё вилояти Интеллектуал мулк ҳимояси маркази, Янгиер шаҳар Адлия бўлими  ва Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда Янгиер савдо мажмуасида контрафакт маҳсулотлар сотувига қарши тарғибот ва профилактика тадбирлари ўтказилиб,  тадбиркорлар билан мулоқот қилинди.
Мулоқот давомида ўзгалар брендидан рухсатсиз фойдаланиш ва контрафакт маҳсулот сотуви учун жавобгарлик белгилангани,  брендни ҳуқуқий ҳимоялаш тартиби ва афзалликлари тушунтирилди.
Мулоқотдан сўнг Янгиер шаҳар деҳқон бозорида контрафакт маҳсулотлар сотилишини олдини олиш бўйича кузатув тадбирлари ўтказилди.