Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сардоба тумани “Бирлик” маҳалласида Адлия бошқармаси раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биринчи ўринбосари в.б. Адхам Шайжигитов томонидан Сардоба тумани “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 20 дан ортиқ фуқаролардан нафақа, моддий ёрдам олиш, пенсияга чиқиш, кредит, субсидия олиш, солиқ қарздорлигини ундириш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 6 таси туман Сардоба туман адлия бўлимининг иш юритувига олиниб, аксарият мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини “Чашма” кўчасида истиқомат қилувчи Ш. Ахмедовга ногиронлик аравачаси, “Ота юрт” маҳалла фуқаролар йиғини “Тартибли” кўчасида истиқомат қилувчи А. Қаршибоевга эшитиш мосламаси топширилди. 

Шунингдек, мурожаатчиларга таълим кредити олиш, коммунал тўловларни тўлаш, туғилганлик ҳақида гувоҳномани такроран олиш тартиби, бунда давлат божи миқдори тўғрисида хуқуқий тушунтиришлар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими