Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармасида 2021 йилнинг октябрь ойида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлим бошлиғи Умурзоқова Дилназ Ахматовна “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
     Умурзоқова Дилназ Ахматовна – 1979 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилган, миллати тожик, маълумоти олий, филолог. 2000 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.
     Д.Умурзоқова меҳнат фаолиятини 1999 йилда Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси сухандони лавозимидан бошлаган.
     2018 йилда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси, 2021 йилдан Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи лавозимида фаолияти юритиб келмоқда.
    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси Умурзоқова Дилназ Ахматовнани ушбу эътироф билан табриклаб, келгусидаги ишларида омад ва муваффақият ҳамроҳ бўлишини тилайди.