Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Профессионал юридик хизматдан фойдаланинг


Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2021 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сон Фармони ижроси юзасидан Республика Президентининг 29.06.2021 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сонли Қарори қабул қилинган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Қарори талабига кўра, давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақолпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

Қарор талабларига асосан марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб:

-юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда-давлат ташкилотлари) фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;

-давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;

-давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;

-давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

-давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш белгиланган.

Марказлар томонидан ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш «Е-ҳуқуқшунос» электрон тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Бунда, «Е-ҳуқуқшунос» электрон тизими қуйидаги асосий имкониятларга эга бўлиши назарда тутилган:

-электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш;

-электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш;

-Марказларнинг масъул ходимлари томонидан, тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, электрон тизимга бириктириш ҳамда ўзаро ҳужжат алмашиш;

-электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Марказлардан ижобий хулоса олинганидан сўнг такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва электрон тарзда қабул қилиш ҳамда ушбу ҳужжатларни автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамлаш;

-давлат ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тизимга бириктириш, уларни таҳрир қилиш, таклифларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ҳамда юбориш;

-тарғибот тадбирлари билан боғлиқ материалларни электрон тизим орқали алмашиш;

-давлат ташкилотларига талабнома, судларга ариза ёки даъво аризаларини киритиш учун уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб киритиш.

Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Сардоба тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2021 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

 Б.С.Пакиров,   

Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти