Янгиликлар
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар:

Фаолият йўналиши:
· юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
· давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;
· давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;
· давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;
· давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.
Фаолият соҳаси асосида қуйидаги билим-кўникмаларга эга бўлиш зарур:
· фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
· аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
· қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;
· расмий ҳужжатларни тайёрлаш;
· компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.
Расмий талаблар:
· олий юридик маълумотга эга бўлиши ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлиш;
· Марказ бошлиғи лавозимига юқоридаги талаблардан ташқари юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахслар ҳужжат топшириши мумкин.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан
(шанба, якшанба);
· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм;
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Мурожаат муддати ва манзил:
· номзодлар 2021 йил 4 ноябрь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига ёки бошқарманинг http://vacancy.adliya.uz электрон почтасига юборишлари лозим. (мурожаат учун телефон:67/ 226-07-20, 225-00-93).
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими