Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Сайлов – имконият ва масъулият


  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловга саноқли кунлар қолди. Шу боис аҳолининг сиёсий билим даражасини юксалтириш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдардарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Кенгаш тасарруфидаги ўқув спорт техника клубида тарғибот тадбири ўтказилди. 
Унда адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Дилноз Умурзоқова, Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқитувчиси Синдор Аманйулов, Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бобур Донаев, Республика маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлинмаси раҳбари Шомурод Бекмуродов, Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон шаҳар  бўлими бошлиғи К.амолжон Раҳматбоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Мирқодир Сайдуллаев маъруза билан иштирок этдилар.Тадбирни ташкилот раҳбари Сайёра Ўдаева бошқариб борди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови халқаро сайлов стандартларига мос равишда қабул қилинган сайлов қонунчилиги асосида ўтказилади. Сайлов кодексига мувофиқ овоз бериш сайлов куни маҳаллий вақт билан соат 8.00 да бошланиб, соат 20.00 да  тугайди.

  Учрашув мобайнида ҳуқуқшунослар томонидан сайлов ҳуқуқининг принциплари, сайлов маданияти, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиблар ҳақида маълумотлар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими