Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Адлия ташаббуси - “Сайлов тарғиботи ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар Гулистон шаҳрида


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан «Сайлов тарғиботи ҳафталиги» доирасида аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги кенг тарғиб қилинмоқда. Навбатдаги тадбирлар Гулистон шаҳридаги  «Ибратли», «Баҳор», «Маданият», «Маънавият» маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Унда адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Умурзоқова, Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Донаев, Республика маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлинмаси масъул ходими Ш.Бекмуродов, Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон шаҳар  бўлими бошлиғи К.Раҳматбоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар Кенгаши раиси М.Сайдуллаев маъруза билан иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, мамлакат Президенти сайловининг муҳим аҳамияти шундаки, унинг натижасида давлат раҳбари сайланибгина қолмай, балки, жамият аъзоларининг хоҳиш-истаклари, кайфияти, давлат сиёсатига реал муносабати аниқланади.
Тарғибот тадбирида сайлов қонунчилиги юзасидан кенг маълумотлар берилиб, сайлов ҳуқуқининг принциплари, сайлов маданияти, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари, овоз бериш тартиблари батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, тарғибот гуруҳи томонидан савдо комплекслари ва аҳоли гавжум жойларда, Гулистон «Ишга марҳамат» мономарказида, тадбиркорлик субъектларида тадбирлар ташкил қилиниб, сайлов қонунчилиги кенг тарғиб қилинди.

Учрашув мобайнида иштирокчиларга сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти акс этган тарғибот материаллари – буклет ва флаерлар тарқатилди ҳамда жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида барча фаол иштирок этишга чорланди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими