Янгиликлар
19
Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!
Мирзаобод туманида етиштирилаётган тилими тилни ёрадиган қовунларини татиб кўрганмисиз?
Чиндан ҳам, Сирдарё вилоятининг Мирзачўл қовунлари дунёга машҳур десак адашмаган бўламиз. Деҳқонларимиз томонидан етиштирилган табиий мазали қовунларга дунё аҳли ҳам лол қолиб келган.
“Сайлов тарғиботи ҳафталиги” доирасида ўтказилган тадбирлар давомида қовун бозорига ҳам қадамимиз етди. Бу ерда харидорларни очиқ чеҳра билан кутиб олаётган сотувчилар Адлия бошқармасининг тарғибот гуруҳини ҳам самимий қарши олдилар.
Дастлаб, бу танти инсонлар билан мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ривожига қаратилган эътибор ҳақида суҳбатлашдик.
Мулоқот давомида сайлов қонунчилиги, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Сайлов муҳим сиёсий жараён эканлиги тушунтирилиб, ушбу сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чорланди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими