Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!


      Ўзбекистонда Президент бевосита фуқаролар томонидан сайланади. Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Мирзаобод туман кўп тармоқли поликлиникасида ташкил этилган тарғибот тадбирида сайлов қонунчилиги, сайловнинг асосий принциплари, сайлов кодексига киритилган ўзгартишлар ҳақида сўз борди.  
      Учрашув мобайнида сайлов ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи эканлиги, бу ҳуқуқдан оқилона фойдаланган ҳолда мамлакатнинг эртанги куни учун овоз  бериш бурч ва катта масъулият эканлиги таъкидланди ҳамда иштирокчилар муҳим сиёсий тадбир - сайловда фаол иштирок этишга чорлаб қолинди.

      Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими