Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Адлия ташаббуси - "Сайлов тарғиботи ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар Мирзаобод туманида


Ўз келажагим учун овоз бераман. Ушбу шиор бугун ҳар бир ўзбекистонликнинг тилида, дилида. Дарҳақиқат, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида иштирок этиб, ҳар биримиз мамлакатимизнинг эртанги кунини белгилаймиз. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Мирзаобод туман давлат хизматлари марказида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам Марказ ходимлари ҳамда давлат хизматларидан фойдаланаётган фуқаролар сайловда фаол иштирок этишга чақирилди. Учрашув давомида сайлов қонунчилиги, сайлов маданияти, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби батафсил тушунтирилди. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими