Янгиликлар
16
Президент сайлови – келажак танлови
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармасида “Президент сайлови – келажак танлови” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда сайлов қонунчилиги, Сайлов кодексига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби, мудатидан олдин овоз бериш, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг, хусусан, имконияти чекланган, ногиронлиги мавжуд шахсларнинг сайловларда иштироки тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилиб, “Сайлов ҳақида нималарни билиш керак” қўлланмаси тақдим этилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими