Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

"Сайлов тарғиботи ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар Ширин шаҳрида


Сайлов тарғиботи ҳафталиги доирасида Сирдарё вилоятида аҳолининг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган маҳаллабай, кўчабай тарғибот тадбирлари Ширин шаҳрида ҳам юқори савияда ташкил қилинди.

Ширин шаҳар адлия бўлими, Маънавият ва маърифат маркази Ширин шаҳар бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари  ҳамкорлигида ташкил этилган  ушбу тадбир  “Нуробод”, “Фарход” маҳалласи аҳлини бир жойга жамлади.

Таъкидланганидек, барча соҳаларда бўлгани каби, сайлов қонунчилигининг ҳам либреаллаштирилаётгани, ўз навбатида, сайловларни очиқ-ошкора, шаффоф, демократик ва умумэътироф этган принциплар асосида ўтказишга хизмат қилади.

Мазкур тарғибот тадбири давомида Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари, муддатидан олдин овоз бериш, чет элда турган фуқароларнинг сайловлардаги иштироки, сайловчилар ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

 Тадбир сўнгида иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид тарғибот материаллари тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими