Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сирдарё вилоятида «Менинг овозим – менинг тақдирим» шиори остида сайлов тарғиботи ҳафталигига старт берилди


2021 йил 24 октябрь куни Республикамизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси ушбу сайлов жараёнларида яна бир бор намоён бўлади.
Сирдарё вилоятида «Менинг овозим – менинг тақдирим» шиори остида сайлов тарғиботи ҳафталигига старт берилди. Адлия бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари  ҳамкорлигида ташкил этилаётган  ушбу тарғибот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини, сайлов қонунчилигидан хабардорлигини ошириш, электорал маданиятини юксалтириш мақсадига қаратилганлиги билан аҳиятлидир.
Дастлабки тадбир Боёвут туманидан бошланди. Туманнинг “Марказ”, “Пахтакор”, “Янги бўстон” ва “Истиқлол” маҳаллаларида тарғибот гуруҳи томонидан Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайловларда иштирок этишлари учун яратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
-        Мамлакат Президенти сайловининг муҳим аҳамияти шундаки, унинг натижасида давлат раҳбари сайланибгина қолмай, балки, жамият аъзоларининг хоҳиш-истаклари, кайфияти, давлат сиёсатига реал муносабати намоён бўлади. Бу жараёнда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, сайловда фаол иштирок этиши лозим, - дейди “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Равшанбек Маҳмудов.
-        2021 йилги президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси “Сайлов кодекси” асосида ўтади. “Сайлов тарғиботи ҳафталиги“ доирасида кўчабай, маҳаллабай учрашувлар ташкил этиш орқали аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш, сайловда фаол иштирок этишга чорлаш асосий мақсадимиздир, - дейди адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Дилноз Умурзоқова.
Тарғибот гуруҳи томонидан ҳудуддаги 42-умумтаълим мактабида, 1-сонли оилавий поликлиникада ҳам ходимлар билан мулоқотлар уюштирилиб,  сайлов қонунчилиги юзасидан кенг маълумотлар берилди.
Аҳоли билан маҳаллабай, кўчабай учрашувлар давомида шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Норинисо Қосимова томонидан Она Ватан, тинчлик ва мустақиллик, инсоний фазилатларни улуғловчи шеърлар ўқиб берилди.
Тадбир давомида сайлов қонунчилигига доир тарғибот материаллари тарқатилди.

“Сайлов тарғиботи ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар вилоят бўйлаб давом этади.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими