Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Биз биргамиз: Адлия вазирлигининг туҳфалари ўз эгаларига топширилди


2021 йил  18 сентябрь куни адлия вазири Русланбек Давлетов хизмат сафари билан Сирдарё вилоятида бўлиб, вилоятдаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, хусусан Ўзбекистонда эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган фуқароларни бирлаштириб турувчи жамиятнинг Сирдарё вилоят бўлими вакиллари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишган эди.  

Учрашув чоғида Карлар жамияти Сирдарё вилоят бўлими аъзоси Саодат Юсупова ўз тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш учун моддий кўмак зарур эканлигини маълум қилиб, тикув машинаси харид қилишда амалий ёрдам сўраган эди.

Шунингдек, Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти ногиронлар жамиятига қарашли “Машҳура Шерзод” тикувчилик корхонасида фаолият юритиб келаётган  2-гуруҳ ногирони Ш.Раҳмоналиева қарийб икки йилдан ортиқ муддат давомида Гулистон туманидан Гулистон шаҳрига 20 километрдан ортиқ масофадан қатнаб тикувчилик билан шуғулланиб келишини, тикув машинаси олишда кўмак берилса, келгусида ўз уйида фаолият кўрсатиши мумкинлиги ҳақида мурожаат қилган эди.

Ўзбекистон Карлар жамияти ҳамда Ногиронлар жамияти Сирдарё вилоят бўлимлари аъзоларининг Адлия вазирига қилган мурожаатлари ижобий ечим топди. Ўзи каби эшитиш ва гапиришида нуқсони бор ёшларни ҳунарга ўргатиш мақсадида бўлган  фуқаро Саодат Юсуповага 2 та тикув машиналари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаро Ш.Раҳмоналиевага 1 та тикув машинаси ажратилди.


Адлия вазирлигининг туҳфалари бугун ўз эгаларига топширилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими