Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

«Тил тур» акцияси Сирдарёда


    Давлат тилида иш юритиш, унинг мавқеини янада ошириш долзарб вазифалардан биридир. Айниқса, давлат органлари ва ташкилотларида расмий ҳужжатлар билан ишлаш кўлами кенглиги инобатга олинадиган бўлса, бунда тўғри ёзиш ва иш юритиш меъёрларига қатъий амал қилиш талаб этилади.
    Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг Сирдарё вилоятига ташрифидан кўзланган мақсад ҳам  Адлия ва ФҲДЁ бўлимларида, Юридик хизмат кўрсатиш ҳамда Давлат хизматлари марказларида давлат тилида иш юритиш ҳолатини ўрганишдан иборат бўлди.
    Ўрганиш давомида давлат тилида иш юритиш меъёрлари тўғрисида зарур тавсиялар берилди.