Янгиликлар
13
Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади (https://lex.uz/docs/5662889):
жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
ҳайдовчилар маст бўлмаса;
транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.
Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида юборилади:
ҳодисаси жойининг, транспортларнинг фотосурати;
ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.
Мазкур тартиб 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.