Янгиликлар
“Адлия китобхонлар клуби”нинг йиғилиши бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамиша китобхонлар билан гавжум. Ушбу зиё масканидан исталган бадиий, илмий, жаҳон адабиёти дурдоналарини топиш мумкин.
Шунингдек, марказ фондида мавжуд бўлмаган қонун ҳужжатлари, ўқув қўлланмалари ва бошқа адабиётларни шу ернинг ўзида электрон манбалардан топиш хизмати ҳам йўлга қўйилган бўлиб, сўралаётган манбалар интернет орқали тезкорлик билан олинади.
“Адлия китобхонлар клуби”нинг дастлабки йиғилиши 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами” арафасида мазкур марказда ўтказилгани ҳам бежиз эмас. Мақсад - адлия ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда ушбу маскан билан ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида, миллий тилнинг ривожига ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Фитрат каби буюк адибларнинг асарлари, бой маънавий меросини ўрганишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида ахборот кутубхона маркази масъул ходимлари томонидан мутоллаа учун энг сара адабиётлар тавсия қилинди.
Тадбир ниҳоясида келгусидаги режалар белгиланиб, “Адлия китобхонлар клуби”нинг ҳар ойда бир маротаба ўтказиладиган йиғинларида ўқилган бадиий асарларни таҳлил қилиб боришга келишиб олинди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими