Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ҳарбий хизматчилар учун тарғибот тадбири


Янгиер шаҳар адлия бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларига қарашли 9252-сонли ҳарбий қисмда «Ёш Сайловчи – 2021» мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Адлия бўлими бошлиғи Лазиз Худойқулов томонидан Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
«Ёш сайловчи – 2021» тарғиботчи-волонтёрлари ёшларнинг сиёсий билими, ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайлов қонунчилигига доир ўзгаришларни ўз вақтида етказиш ва мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловларда фаол иштирок этишга чорлади.

Тадбир ниҳоясида иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид тарғибот материаллари тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими