Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия кўмаги билан фуқаронинг муаммоси ҳал бўлди


Н.Курбанбаева ўзи истиқомат қилаётган уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилганда, турмуш ўртоғининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома мавжуд бўлмаса мазкур нотариал ҳаракатни амалга ошириш имкони йўқлигидан хабар топди.

Шундан сўнг у турмуш ўртоғи Ф. Кушбаковнинг ўлганлик гувоҳномасини олишда амалий ёрдам сўраб Боёвут туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Мурожаат бўлим томонидан иш юритувига олиниб, зарур ҳужжатлар тўпланди.

Аниқланишича, Фуқаро Н.Курбанбаеванинг турмуш ўртоғи Кушбаков Фарход Абдусаломович 2011 йил 4 март куни вафот этган ва Боёвут тумани Учтургон маҳалласидаги “Уяс” қабристонига дафн этилган. Бироқ, айрим сабабларга кўра унинг ўлими қайд этилмасдан колган.

Ўрганиш жараёнида Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ФҲДЁ архиви ҳамда Боёвут туман ФХДЁ бўлими томонидан берилган маълумотномаларга асосан 2008-2021 йилларда Кушбаков Фарход Абдусаломовичнинг ўлими хақидаги далолатнома ёзувлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Бундан ташқари, Боёвут тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан берилган маълумотномага асосан Кушбаков Фарход Абдусаломович тумандаги “Уяс” қабристонига дафн этилгани тасдиқланди.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига киритилган аризаси қаноатлантирилиб, Кушбаков Фарход Абдусаломовичнинг ўлганлик фактини белгилаш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

Атабек Халматов,

Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи