Янгиликлар
Сирдарё вилоятининг 11 та туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолият бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ–5168-сон “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Сирдарё вилоятининг 11 та туман (шаҳар)ларида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига бепул, шунингдек шартнома асосида бошқа юридик шахсларга пуллик асосда хизмат кўрсатилади.
Юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, уларга сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш, юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, ташкилотларнинг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш Марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Туман (шаҳар) юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ–5168-сон “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда.
Бунда “E-huquqshunos” электрон тизими орқали маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш тартиби тушунтирилмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими