Янгиликлар
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича танлов эълон қилади
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича танлов эълон қилади
1.Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси
2.Сирдарё вилояти Оқолтин туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси
3.Сирдарё вилояти Сирдарё туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодлар 2021 йилнинг 29 сентябрь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхаларини http://vacancy.adliya.uz электрон почтасига юборишлари мумкин.
(мурожаат учун телефон: 67/ 226-07-20)
Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- номзодларнинг вакант лавозимларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
- тест синовларини ўтказиш;
- суҳбат.
Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.
Иккинчи босқичда номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, маънавият ва маърифат, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.
Тест натижаларига кўра 71 фоиздан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.
Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.
Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.
- Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.
Адлия вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимлар бўйича номзод вазирлик марказий аппаратидан суҳбатдан ўтказилади.
Танловда иштирок этувчиларга лавозим бўйича номзодларга қўйиладиган талаблар:
1) олий маълумотга эга ҳуқуқшунос;
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;
3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);
4) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;
5) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;
6) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
7) шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Қўшимча маълумотлар:
— ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга
3 000 000 сўмдан 4 000 000 сўмгача ташкил этади.
Танлов Сирдарё вилояти адлия бошқармаси биносида ўтказилади.
Манзил: Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 16-уй.
Мўлжал: Сирдарё вилояти Мудофаа бошқармасининг янги биноси.
Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлими