Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

"Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!"


2021 йил 24 октябрда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Мазкур сиёсий тадбирни Конституция ва қонунларимиз, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартларга тўла роия қилган ҳолда ўтказиш фуқароларимизнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маданиятига, фуқаролик бурчини англаши ҳамда сиёсий етуклигини намоён этишига боғлиқдир.

Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан Гулистон давлат университетида  "Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!" мавзусида ўтказилган тадбир ёшларнинг сиёсий –ҳуқуқий билимларини ошириш, электорал маданиятини юксалтириш мақсадига қаратилди.

Тадбирда адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бобур Донаев маъруза билан иштирок этиб, Президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида  батафсил маълумот берди.

Мулоқот давомида чет элда яшовчи фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби, округ, участка сайлов комиссияларининг ваколатлари, шунингдек, сайловларда хотин-қизларнинг иштироки мавзуларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир савол-жавобларга бой бўлди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими