Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Адлия бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Сайхунобод тумани «Гулистон» маҳалласида ўтказилди


Халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларни қийнаб келаётган дарду ташвишларини тинглаш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш бугун ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифасига айланди. Бу борада сайёр қабуллар аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларга ҳуқуқий кўмак беришда кутилган натижаларни бермоқда. 

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. Адҳам Шайжигитовнинг Сайхунобод тумани «Гулистон» маҳалласида ўтказган сайёр қабули ҳам ўнлаб фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатларига ҳуқуқий ечим топиш имконини берди.

Сайёр қабулда фуқаролар Н.Имомқулова онаси К.Ўрозовага ногиронлик аравачаси, К.Холбоева Т.Эшонқулов, Б.Мамасолиева, Г.Джўраевалар эшитиш мосламаси олишда, З.Каражанова ёшга доир пенсия тайинлаш, М.Джалилова моддий ёрдам ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Сайёр қабулда уй-жойни расмийлашириш, банкдан кредит олиш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш каби масалалар бўйича қилинган мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими