Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Тадбиркорлар билан учрашув


Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси раҳбарияти билан ҳамкорликда тасдиқланган режа асосида тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва масалаларини қонуний ҳал этиш мақсадида Боёвут туманида Ширин шаҳри ва Боёвут туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул жараёнида Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими, Ширин шаҳри ҳамда Боёвут туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси раҳбар ходимлари, Ширин шаҳар ҳамда Боёвут туман адлия бўлими бошлиқлари, шунингдек ушбу ҳудудларда фаолият юритиб келаётган 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўзларининг таклиф ва муаммолари билан иштирок этишди.

Хусусан, сайёр қабул жараёнида Боёвут туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Ш.Шайимқуловнинг ижарага олган ер майдонига енгил типда қурилиш қилишда қаршиликларга дуч келаётганлиги юзасидан қилган мурожаатига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мазкур мурожаат алоҳида назоратга олинди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор М.Фозиловнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдони олиш масаласидаги мурожаати бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари асосида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул жараёнида 10 дан ортиқ тадбиркорларнинг тадбиркорликни ривожлантириш соҳасига доир саволларига Адлия бошқармаси масъуллари томонидан жавоблар берилди. Муддат талаб қиладиган айрим мурожаатлар ўрганиш учун иш юритувга олинди.

Шунингдек, тадбир жараёнида 2021 йил 14 сентябрда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-714-сон Қонуни мазмун-моҳияти иштирокчилар эътиборига етказилди.

 Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими