Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Сайлов - 2021: Ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз!


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимизда ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. Чунки давлат раҳбари – Президентни сайлаш мамлакат келажаги учун овоз бериш сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.

Шу муносабат билан Янгиер шаҳар тиббиёт коллежида Адлия бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар кенгаши  ҳамкорлигида  “Ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сайлов тушунчаси, Президент сайловини ўтказиш муддатлари, сайлов принциплари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда очиқлик ва ошкоралик, сайловолди ташвиқотини олиб бориш талаблари батафсил тушунтирилди.

-Президент сайловининг муҳим аҳамияти шундаки, унинг натижасида давлат раҳбари сайланибгина қолмай, балки, жамият аъзоларининг хоҳиш-истаклари, кайфияти, давлат сиёсатига реал муносабати аниқланади. Шу жиҳатдан олганда, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишни эркин сайловларсиз тасаввур этиб бўлмайди, -дейди Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Л. Худойқулов.

Шунингдек, тадбирда сайлов қонунчилилига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари, мазкур жараёнларда оммавий ахборот воситаларининг иштироки, сайлов бюлитенини тўлдириш тартиби, чет элда турган фуқароларнинг турган жойида овоз бериш тартиби, ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган имкониятлар, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир ниҳоясида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоб берилиб, “Президент сайлови: 100 саволга юз жавоб” рисоласи, мавзуга доир буклет ва флаерлар тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими