Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ватан тақдири – менинг тақдиримда


Оқолтин туман адлия бўлими томонидан 2-сонли умумтаълим мактабида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда дастлаб мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим қонунчиликдаги янгиликлар, шунуингдек, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
    Тадбир давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, “Ёшлар дафтари”га киритилганларга ёрдам кўрсатиш тартиби, қонуний миграция талаблари тушунтирилиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди.
    Мулоқот жараёнида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоб берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.