Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Адлия аралашгач...


“MAMUR BOBO 777” МЧЖ раҳбари М.Ниёзова Ширин шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан унинг банк ҳисобрақамидан нотўғри пул ечиб олинганлигидан норози бўлиб шаҳар адлия бўлимига оғзаки мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат бўлим томонидан ўрганиб чиқилганда мажбурий ижро бюроси ва солиқ идораси томонидан тадбиркорнинг ҳисобрақамидан айни бир солиқ қарздорлиги икки маротаба ундириб олингани маълум бўлди.

Аниқланишича, MAMUR BOBO 777” МЧЖнинг 4 716 598.4 сўм миқдорда солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича солиқ инспекциясининг қарори чиқарилган ва Мажбурий ижро Ширин шаҳар бўлимига юборилган. Ушбу талабнома ва қарор нусхаси тадбиркорнинг шахсий кабинетига электрон дастур орқали орқали юборилган.

2021 йил 19 август куни МЧЖ раҳбари томонидан 2 060 000 сўм СОРЖси (молиявий жарима) учун тўлов амалга оширилган. Айнан шу куни мажбурий ижро Ширин шаҳар бўлими томонидан ҳам тўлов топшириқномасига асосан қайта 1 980 000 сўм молиявий жарима (СОРЖси) ундирилган.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низом талаблари қўпол равишда бузилган.

Ушбу қонун бузилиш ва камчиликларнинг келиб чиқишига инспекция масъул ходимларининг амалдаги қонунчиликдан етарли хабардор эмаслиги, ўз ишига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиши сабаб бўлган.

Натижада Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан солиқ инсекциясига тақдимнома киритилиб, “MAMUR BOBO 777” МЧЖ ҳисобрақамига 2 060 000 сўм пул маблағи қайтарилди.

Икром Ҳакимов,

Ширин шаҳар адлия бўлими бошлиғи в.б.