Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими шартнома шартларини бузди, ҳолатга адлия аралашди


Оқолтин туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда “Чинобод Оқолтин Савдо” хусусий корхонаси  ўртасида ўзаро шартнома тузилган бўлиб, унга кўра “Чинобод Оқолтин Савдо” хусусий корхонаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимларини иссиқ овқат (1 маҳал тушлик) билан таъминлаб туриши лозим эди.

“Чинобод Оқолтин Савдо” ХК томонидан шартнома шартлари бажарилиб, ходимлар учун 10 кун мобайнида иссиқ овқат (1 маҳал тушлик) етказиб турилган, бироқ, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан шартнома шартлари бажарилмай, буюртмалар учун тўлов амалга оширилмаган, натижада 4 700 000 сўм миқдорида  зарар етказилган.

“Чинобод Оқолтин Савдо” ХК томонидан бир неча бор қарздорликни қоплаш тўғрисида мурожаат қилинишига қарамасдан, жавоб хати берилмасдан, қарздорлик қопланмай келинган.

“Чинобод Оқолтин Савдо хусусий корхонаси раҳбари бу борада туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўради.

Мазкур мурожаат бўлим иш юритувига олиниб, ўрганилди. Ўрганиш давомида ушбу қарздорлик Оқолтин туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўртасида тузилган солиштирма далолатномада ҳам ўз тасдиғини топди.

Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисидаги қонуннинг 7-моддасига биноан, шартнома тарафлари, тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажарилиши шарт эканлиги кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра, туман адлия бўлими томонидан “Чинобод Оқолтин Савдо” хусусий корхонаси манфаатида Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Натижада, ушбу даъво аризаси талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимидан 4 700 000 сўм миқдорда пул маблағлари ундирилиши белгиланди.

Ҳоким Эркабоев,

Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи