Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Адлия фермерга мададкор


«Фермерга мадад» ҳуқуқий акция доирасида Оқолтин туман адлия бўлими томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, фермерлар учун сайёр қабуллар, очиқ мулоқотлар ташкил қилинмоқда, фермер хўжаликларига борган ҳолда уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Боғдорчиликка ихтисослашган «Баҳодир Ҳасан ҳамкор» фермер хўжалиги 11 гектар ер майдонига эга. 2019 йилда фермерга туман ҳокимининг тегишли қарори билан қўшимча ер ажратиб берилади. Бироқ, ушбу ажратилган  ердан аввал фойдаланиб келган фермер ерни қонуний эгасига топширмай, ундан ноқонуний равишда фойдаланиб келаверган. Фермер хўжалиги раиси Аҳмадали Ҳожиматов ушбу муаммога ечим топиш ҳамда ўзига қарашли бўлган ердан унумли фойдаланиш мақсадида туман адлия бўлимидан ҳуқуқий ёрдам сўради.

Оқолтин туман адлия бўлимининг аралашуви билан масала ижобий ечим топди. Ердан фойдаланиш тартиби, ер кодекси ва ер билан боғлиқ бўлган қонунчилик юзасидан икки фермерга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммо бартараф қилинди.

Фермер Аҳмадали Ҳожиматов адлия бўлимидан миннатдор. У энди ўз еридан унумли фойдаланиб, эл дастурхонига сархил мева ва сабзавотлар етказиб беришни ният қилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими