Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси фермерлар учун ҳуқуқий таянч


“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси фермерлар учун ҳуқуқий таянч вазифасини ўтаб, мурожаатларга жавоб олиш учун кенг имконият бўлди, дейиш мумкин.
Мазкур акция доирасида Сирдарё туман адлия бўлими томонидан фермерлар ҳуқуқларини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда ҳамда фермерларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда.

«Сокин тун ёғдуси» фермер хўжалигини қийнаб келаётган муаммо ҳам акция доирасида ўтказилган тадбирлар давомида аниқланди. Фермер 60 гектар ер майдонига пахта ва ғалла экиб, ҳар йили режани ортиғи билан уддалаб келади. Бу йил ҳам пахтадан 35-40 центнер ҳосил кўтаришни кўзлаб турибди. Ҳосилнинг чўғи баланд бўлиши агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли бажариш, ғўзани оби-тобида суғоришга кўп жиҳатдан боғлиқ. Суғориш ишларида албатта сув насосларидан фойдаланилади. Табиийки, бунда электр энергияси сарфланади. Фермер электр энергияси билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун субсидия олишда муаммоларга дуч келаётганлиги сабабли Сирдарё туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат қонунчилик талаблари асосида ўрганилди. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун ўзбекистон республикаси давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, туман Молия бўлимига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда фермернинг мурожаати қаноатлантирилиб, субсидия олишда амалий ёрдам берилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими