Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Мирзаобод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси шартнома шартларини бузди


“Namunali Hayot Sari” МЧЖ директори О.Қудратов Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан норози бўлиб Сирдарё вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат ўрганиб чиқилганда, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра “Namunali Hayot Sari” МЧЖ томонидан 35 880 000 миқдорида товар (қум) ишлаб чиқарилиб, Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига етказиб берилганлиги, бироқ шартнома шартларига зид равишда кўрсатилган хизмат учун харидор томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги  маълум бўлди.

Юқоридагиларга асосланиб, Адлия бошқармаси томонидан “Namunali Hayot Sari” МЧЖ манфаатида Боёвут туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Натижада Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан “Namunali Hayot Sari” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 35 880 000 (ўттиз беш миллион саккиз юз саксон минг) сўм миқдорда асосий қарз, 2 500 000 (икки миллион беш юз минг ) сўм пеня ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.

Адлия аралашуви билан тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди.

Жаҳонгир Шамирзаев,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи