Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

СЕНТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ


         Сирдарё вилоят адлия бошқармасида 2021 йилнинг сентябрь ойида Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи Юнусов Илхомжон Асадулло ўғли “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
        Юнусов Илхомжон Асадулло ўғли – 1991 йилда Сирдарё вилояти Сардоба туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган.
     И. Юнусов меҳнат фаолиятини 2015 йилда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюштирилган жиноятларга қарши курашиш тезкор вакили лавозимидан бошлаган.
     2019 йилда Сирдарё вилояти Сардоба туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси, 2021 йилдан Сирдарё вилояти Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида фаолияти юритиб келмоқда.
    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси Юнусов Илхомжон Асадулло ўғлини ушбу эътироф билан табриклаб, келгусидаги ишларида омад ва муваффақият ҳамроҳ бўлишини тилайди.