Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

БИЛАСИЗМИ?


  Сайловда овоз бериш учун сайловчида ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлиши керакми?

Ҳа, бўлиши шарт. Овоз бериш биносига келгач, сайловчи сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади. Участка сайлов комиссияси аъзоси сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида унинг сайловчилар рўйхатидаги маълумотларини текширади, унга овоз бериш учун сайлов бюллетенини имзо қўйдириб топширади.

   Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга қандай ҳужжатлар киради?

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради:
паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик  гувоҳномаси,  фуқаролик  паспортини  йўқотган фуқароларга  ички  ишлар  органлари  томонидан  берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома.