Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

“Ахборот хавфсизлиги сиёсати ва ахборотни ҳимоялаш йўналишлари” мавзусида семинар ташкил этилди


Ахборот хавфсизлиги – тасодифий ва қасддан қилинган ҳужумлардан ҳимояланиш демакдир. Ахборот хавфсизлиги кўп қиррали фаолият соҳаси бўлиб, унга фақат тизимли ва комплекс ёндашув муваффақият келтириши мумкин.

Маълумотларнинг бутунлиги, фойдалана олиш ва зарур бўлганда, маълумотларни киритиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатишда фойдаланилувчи ахборот ва унинг заҳиралари конфеденциаллигини сақлаб қолиш орқали ахборотни ҳимоялаш мумкин.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида “Ахборот хавфсизлиги сиёсати ва ахборотни ҳимоялаш йўналишлари” мавзусида ташкил этилган семинарда айни мавзу муҳокамалар марказида бўлди.

Семинарда Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат муассасаси етакчи мутахасиси Бозорбой Карабаев маъруза билан иштирок этиб, соҳанинг долзарблиги, ахборот хавфсизлигига бугунги кундаги замонавий ҳужумлар, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг комплекс чоралари тўғрисида батафсил маълумот берди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими