Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сирдарё вилоятида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолият бошлайди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилиши белгиланган. Қисқартирилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирлиги ажратилади.

Шундан, Сирдарё вилоятининг 11 та туман (шаҳар)ларида жами 41 та штат бирлигидан иборат таркибда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Хабарингиз бор, ўтаётган ҳафтада Адлия вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлиб, мазкур қарор ижроси доирасида вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди. Жойларда ўқув семинарлари ташкил этилиб, қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан адлия бошқармасида ўтказилган навбатдаги семинар ҳам янги ташкил қилинаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг фаолият йўналишлари, “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш усулларини тушунтириш мақсадига қаратилди.

Тадбирга танловдан муваффақиятли ўтиб туман (шаҳар)ларда янги ташкил қилинаётган Марказларда фаолият бошлаш арафасида турган ҳуқуқшунослар таклиф этилди.

Тадбир давомида “E-huquqshunos” тизимининг имкониятлари, ундан фойдаланиш тартиби батафсил тушунтирилиб, Марказларда ишни самарали ташкил қилиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.


 Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими