Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Спортнинг ФИБА 3х3 баскетбол тури бўйича "Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи кубоги учун” мусобақаси ўтказилди


“1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Сирдарё вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Авлоддан авлодга нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Сирдарё туманидаги БЎСМ Малек спорт мажмуасида спортнинг ФИБА 3х3 баскетбол тури бўйича эркаклар (устоз ва тренерлар) ўртасида “Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи кубоги учун” мусобақаси ташкил қилинди.
  • Сирдарё вилоятида 450 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритади. Уларнинг асосий қисмини спорт федерациялари ташкил қилади. Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад нодавлат нотижорат ташкилотларини бирлаштириш,  спортнинг ФИБА 3х3 баскетбол турини янада оммалаштириш, аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, энг муҳими соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат, - дейди Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев.
    Мусобақада 8 та жамоа баҳсга киришди. Жамоалар эркаклар (устоз ва тренерлар) дан таркиб топганлиги боис ғолиблик учун жанг қизғин тус олди.
    Маҳоратли тренерларнинг майдондаги баҳси қизиқарли ва муросасиз кечди. Мусобақага тажрибали мураббий Илҳом Бекжигитов ҳакамлик қилди.
    Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Гулистон шаҳри жамоаси эгаллади, 2-ўрин Сирдарё тумани жамоасига, 3-ўрин эса Чиноз тумани жамоасига насиб қилди.
    Шунингдек, мусобақада “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши мураббий”, “Энг яхши ҳакам” номинациялари бўйича ғолиблар ҳам алоҳида эътироф этилди.
    “Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи кубоги учун” мусобақасида фаол иштирок этганлар ҳам ташкилотчилар эътиборида бўлди.

    Мусобақа ниҳоясида ғолиб ва совриндорларга Адлия бошқармасининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.


    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими