Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Боёвут туманида Юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлаш арафасида


Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5168-сонли Қарори ижроси юзасидан ташкил этилган навбатдаги ўқув-семинар Боёвут туманида бўлиб ўтди.

Тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этган мазкур тадбир давомида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, қулайлиги, соҳа вакилларига қўйилаётган талаблар, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми - «E-huquqshunos» электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
- Электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш, электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш каби бир қатор имкониятлар мавжуд, - дейди Ишчи гуруҳ аъзоси Ислом Жўраев.

Учрашувда Марказлар фаолиятининг муҳим жиҳатлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш усуллари амалий тушунтирилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ Боёвут тумани Юридик хизмат кўрсатиш марказидаги шароитлар билан танишди, жараёнда Марказ ходимларига услубий тавсиялар берилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими