Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия вазирлиги масъуллари Янгиер шаҳрида семинар ўтказди


Янгиер шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сон қарори бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи И.Жўраев, шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев, шаҳардаги барча ташкилот ва корхоналарнинг ижро интизоми бўйича масъуллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилинади. Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирлиги ажратилган бўлиб, шундан, Сирдарё вилоятининг 11 та туман ва шаҳарларида жами 41 та штат бирлигидан иборат таркибда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти бошлаш арафасида.

Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад шуки, Президент қарорига асосан жорий йилнинг 1 октябр кунидан бошлаб республикамизнинг ҳар бир ҳудудларида юридик хизмат кўрсатиш  марказлари ўз фаолиятини бошлайди. Семинар давомида ушбу марказда фаолият олиб борувчи қуйидаги номзодлар йиғилганларга таништириб ўтилди.

Янгиер шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи лавозимига - Носиров Дилшод Турсунбекович. 

Янгиер шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти лавозимига - Хайиталиев Данияр Туйчибаевич 

Янгиер шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази катта юристконсулти лавозимига - Юлчураев Рустам Тошпулатовичлар тайинланди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати