Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ташкилотларга профессионал юридик хизматлар кўрсатилади


Адлия вазирлиги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ижро интизоми учун масъул мутахассислари учун амалий семинар ташкил этилди. 

Семинарда Юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, қулайлиги, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, йиғилганларга "E-huquqshunos” тизими орқали ўзаро ҳужжат алмашиш, электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш тартиби батафсил тушунтирилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари Сайхунобод туманида иш бошлашга тайёр ҳолга келтирилган Юридик хизмат кўрсатиш маркази биноси, у ерда марказ ходимлари учун яратилган шароитлар ва мавжуд моддий техника жиҳозлари билан танишдилар.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими