Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ширин шаҳрида Юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлайди


Туман (шаҳар) лар кесимида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиши муносабати билан Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида давлат органлари ва ташкилоти раҳбарлари ҳамда ижро интизомига масъул ходимлар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Мазкур семинар илк маротаба “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланувчилар учун амалий машғулот вазифасини ўтади.
Тадбир давомида Марказлар томонидан ташкилотларга кўрсатиладиган хизмат турлари, холислик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилувчи “E-huquqshunos” тизимининг афзалликлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш, Марказлардан ижобий хулоса олинганидан сўнг ҳужжатларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш тартиби батафсил тушунтирилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ишчи гуруҳ вакиллари томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими