Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“E-huquqshunos” тизими орқали юридик хизмат кўрсатилади


Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, “E-huquqshunos” электрон тизимида ишлаш тартиби, мазкур тизим имкониятлари хусусида кенг маълумот бериш мақсадида Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё туманида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда ташкилот раҳбарлари, ижро интизомига масъул ходимлар иштирок этиб, Марказлар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари, маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи E-huquqshunos” электрон тизими орқали ишни ташкил қилиш бўйича зарур билим ва кўникмага эга бўлдилар.

Тадбирда Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат кўрсатиш жараёнида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар ўртасида ўзаро ишни ташкил қилиш “E-huquqshunos” электрон тизими орқали амалга оширилиши хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари Сирдарё туман Юридик хизмат кўрсатиш марказига ташриф буюриб, ходимлар учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишдилар.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими