Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун сайёр қабуллар ташкил этилди


Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сирдарё вилоят бўлинмаси масъулларидан иборат Ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда Мирзаобод туманида Мирзаобод, Гулистон, Боёвут туманлари, Ширин шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари учун сайёр қабуллар ташкил этилди.

Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига таъсир кўрсатаётган мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга ҳуқуқий ечим топиш, аниқланган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборатдир.
Хусусан, сайёр қабулда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат орган ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа идора ҳамда муассаса раҳбарлари номига қилинган мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилиши, айниқса ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида қилинган мурожаатларининг кўриб чиқилиши аҳволи, ННТлар фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ мурожаатларни таҳлил қилиш натижалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, сайёр қабул жараёнида сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва рағбатлантиришга доир қабул қилинган бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб берилди.

Шу билан бирга, мулоқотлар давомида нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур ташкилотларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатлар Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун алоҳида назоратга олинди.

Сайёр қабул сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими