Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Мақсад – юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида Сардоба туманида ўқув семинари ташкил қилинди.

Семинарда давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари, ижро интизоми учун масъул мутахассислари иштирок этдилар.

Тадбирда Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг асосий йўналишлари, “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш тартиби, мазкур тизим имкониятлари тўғрисида кенг маълумотлар берилиб,  E-huquqshunos” электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда қабул қилинган буйруқ ва шартномалар юридик кучга эга бўлмаслиги, ҳамда улар ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари Сардоба туман Юридик хизат кўрсатиш марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими