Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Юридик хизмат кўрсатиш сифати янада ошади


Бугун Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5168-сонли Қарори ижроси юзасидан семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Навбатдаги семинар Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари иштирокида ўтказилди.
Семинар давомида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи «E-huquqshunos» электрон тизими ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек тадбирда марказ ходимларининг асосий фаолият йўналишлари, уларга бериладиган имтиёзлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
  •  Марказ ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларига тенглаштирилиб, уларга адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ миқдорлари татбиқ этилади. Шу билан бирга марказ ходими сифатида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш, нотариал идорада 6 ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади, - деди Ишчи гуруҳ аъзоси Ислом Жўраев.
    Тадбир савол-жавоб, мунозарага бой бўлди.

    Семинардан сўнг Ишчи гуруҳ Янгиер шаҳар Юридик хизмат кўрсатиш марказидаги шароитлар билан танишди, Марказ ходимларига услубий тавсиялар берди. 


    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими