Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари “E-huquqshunos” электрон тизимида ишлайди


Жорий йилнинг 1 октябридан Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолият бошлаши муносабати билан Сирдарё вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида  Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўқув-семинарлар ташкил қилинмоқда.

Навбатдаги семинар Оқолтин туманида юқори савияда ўтказилиб,  унда давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, масъул мутахассислари  иштирок этдилар.

Семинарда Юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, қулайлиги, ҳуқуқий хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқишда юридик марказларнинг ўрни, “E-huquqshunos” электрон тизимида ишлаш ва ундан фойдаланиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой бўлиб, йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари Оқолтин туман юридик хизмат кўрсатиш марказига ташриф чоғида марказда яратилган шароитларни кўздан кечириб, зарур тавсиялар бердилар.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими